Фото: Getty Images
АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи икки кишида байлисаскаридоз – “енот аскаридаси” деб аталадиган ҳалқали чувалчангларни келтириб чиқарувчи паразитар касаллик аниқланди. Бу ҳақда Los Angeles Times газетаси хабар берди.
Лос-Анжелес соғлиқни сақлаш департаменти маълумотларига кўра, Baylisascaris procyonis паразитлари Саут-Бей кўрфази аҳолисида аниқланган.
Бундай ҳалқали чувалчанглар узунлиги 23 сантиметрга етади ва улар одатда енотларнинг ичагида яшайди. Инсон организмига тушган личинкаларнинг тахминан беш фоизи мияга ўтиб, уни ея бошлайди. Оқибатда мия кенг кўламда шикастланиб, шиш келиб чиқади.
Baylisascaris procyonis, шунингдек, кўз ва орқа мияга кириб, марказий асаб тизимининг оғир шикастланишига олиб келиши мумкин. Лос-Анжелес округи ҳокимияти касалланган шахслар ва уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида қўшимча маълумот бермади. Байлисаскаридоз одамларда камдан кам учраса-да, Калифорнияда кўплаб енотлар аҳоли яшаш жойларига яқин ҳудудларда ҳаёт кечиради, бу эса касаллик юқиш хавфини оширади.
Нашрнинг таъкидлашича, бу паразитни енотлар ахлати билан ифлосланган тупроқ, сув ёки бошқа моддаларни истеъмол қилиш орқали юқтириш мумкин. Байлисаскаридоз касаллиги одамдан-одамга юқмайди.
Калифорния ҳукумати фуқароларни қўлларини тез-тез ювишга, ёввойи ҳайвонлар билан алоқадан қочишга ва уй ҳайвонларидан ҳам узоқроқ туришга чақирди. Пресс-релизда, шунингдек, 65 ёшдан ошган одамлар, болалар, ҳомиладор аёллар ва иммунитети пасайган кишиларда паразитлар билан зарарланиш хавфи юқори экани қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди