Фото: Tehran Times
Эрон ҳарбийлари мамлакатга афғон муҳожирларининг киришини тўхтатиш учун Афғонистон билан чегарада 10 километрдан ортиқ деворни қуриб битказди. Яна 50 километрлик ҳудудда ишларни якунлаш лозим, деб маълум қилган қуруқликдаги қўшинлар қўмондони ўринбосари Назар Неъматий ОАВга.
Эроннинг Афғонистон билан умумий чегараси 900 километрдан ошиқ бўлиб, уни мунтазам равишда қочоқлар кесиб ўтади. Муҳожирлар оқими 2021 йилнинг августида АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетиб, мамлакат “Толибон” назоратига ўтганидан бери кўпайиб бормоқда. Аввалроқ Теҳрон давлат чегарасининг ушбу қисмида узунлиги 295 километр, баландлиги 4 метр бўлган девор қуриш ниятида экани хабар қилинганди.
Теҳрон афғон муҳожирлари сони ҳақида расмий маълумот бермаган, аммо парламент аъзоси Абулфазл Тўрабий уларнинг сонини 6 миллиондан 7 миллионгача деб баҳолади. Яқинда расмийлар “ноқонуний” қочқинларга босимни кучайтирди ва улар шарқий чегара орқали чиқариб юборилишини эълон қилди.
“Чегарани тўсиб қўйиш орқали мамлакатга кириб-чиқишни назорат қилишни ҳамда чегара ҳудудларининг хавфсизлигини оширишни мақсад қилганмиз”, — деди Неъматий.
Унинг сўзларига кўра, девор қурилишида тўртта жанговар муҳандислик гуруҳи ва 14 та муҳандислик бўлинмаси, шунингдек, мамлакатнинг турли қисмларидан келган бир нечта жанговар роталар иштирок этмоқда.
Сентябр ойида ички ишлар вазири Искандар Мўминий Эрон чегарани блокировка қилиш учун деворга қўшимча равишда тиканли сим ва сув билан тўлдирилган хандақлардан ҳам фойдаланишини айтганди. 13 сентябр куни парламент Миллий хавфсизлик қўмитаси вакили Иброҳим Ризоий полиция “яқин орада икки миллиондан ортиқ ноқонуний фуқароларни чиқариб юборишни” режалаштираётганини маълум қилди.
IRNA расмий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, афғонлар Эрондаги “хорижий фуқароларнинг 90 фоиздан кўпроғини” ташкил этади ва “уларнинг аксарияти мамлакатга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз кирган”. Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ҳукумат “ноқонуний фуқароларни ҳурмат билан ўз мамлакатларига қайтаришни” режалаштираётганини маълум қилди.
Статистика маркази маълумотларига кўра, март ойидан бери Эрон 2,7 миллиондан ортиқ рўйхатга олинган афғон қочқинларини қабул қилган. Бу кўрсаткич мамлакатдаги қонуний муҳожирларнинг 97 фоизини ташкил этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди