23:30 / 24.09.2024
42

Мерил Стрип: “Афғонистондаги мушуклар аёлларга қараганда кўпроқ ҳуқуққа эга”

Мерил Стрип: “Афғонистондаги мушуклар аёлларга қараганда кўпроқ ҳуқуққа эга”
Фото: AFP
БМТнинг Афғонистон бўйича юқори даражадаги тадбирида америкалик актриса Мерил Стрип “Толибон” ҳукмронлигидаги мамлакатда аёлларининг аҳволини кескин қоралади.

Унинг сўзларига кўра, афғон аёлларининг ҳуқуқлари ҳозир энг паст даражада, ҳатто ҳайвонларнинг ҳуқуқларидан ҳам пастроқ. Стрип “Кобулдаги мушук аёлдан кўра кўпроқ эркинликка эга” эканини таъкидлаб, аёллар ва қизларга қўйилган чекловлар, жумладан, жамоат боғларига бориш ва жамоат ҳаётида иштирок этиш тақиқланганини эслатган.

БМТнинг сиёсий масалалар бўйича вакили Розмари Дикарло ҳам мамлакатдаги дискриминацион чекловларни зудлик билан олиб ташлашга чақирган. У БМТ Афғонистонда янада инклюзив бошқарувга эришиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишда давом этишини қўшимча қилган.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатда аёллар ҳуқуқлари тан олинмаса, Афғонистон халқаро майдонда ўз ўрнини эгаллай олмаслигини айтиб, де-факто расмийларни чекловларни зудлик билан бекор қилишга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мерил Стрип: “Афғонистондаги мушуклар аёлларга қараганда кўпроқ ҳуқуққа эга”