Фото: Flickr
Полша бош вазири Доналд Туск келажакда сув тошқинларининг олдини олиш учун тўғон яқинидаги қундузларнинг яшаш муҳитини кузатиш имконини берувчи қонун қабул қилинишини истисно этмади. Бу ҳақда у сув тошқинидан жабр кўрган Глогув шаҳридаги фавқулодда штаб йиғилишида маълум қилди.
«Сизларнинг тўғонлар яқинида қундузлар яшашига оид масалани зудлик билан ўзгартириш борасидаги таклифингиз биринчи эмас. Биз 2010 йилда қарор қабул қилганмиз, экологлар қаршилик билдирган, аммо эътиборга оладиган жиҳатлар бор. Баъзида ҳайвонларга бўлган муҳаббат ёки шаҳарлар, қишлоқ ва барқарор тўғонлар хавфсизлигидан бирини танлашга тўғри келади», — дейди Туск.
У мавжуд қонунчилик дорасида қандай чоралар кўриш мумкинлигини ўрганишга ваъда берган. «Қонун доирасидан чиқмаган ҳолда барча ишни қилинг, мен бўлса, ушбу қарорларни ҳимоя қиламан. Тўғонлар бугунги кунда мутлақо устувор масала. Агар бизга қонун керак бўлса, бир ҳафта ичида уни тайёрлаймиз. Биламан, бу мазкур сув тошқинларига у қадар катта ёрдам бермайди, аммо келажакда қирғоқларни таъмирлаш ва вазият назоратига хизмат қилади», — дея таъкидлайди бош вазир.
Полшада кузатилган кучли ёғингарчиликдан кейин Ниса дарёси ўзани тошиб, мамлакат жануби ва жануби-ғарбидаги ҳудудларни сув босди. Айрим туманлардаги кўприклар ювиб кетилган, қатор аҳоли пунктларидаги фуқаролар вертолётлар ёрдамида эвакуация қилинган. Мамлакатда бундай кўламдаги сув тошқини 1997 йилдан бери кузатилмаган. Ҳалок бўлганлар бор. Бош вазир Полша жанубида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилган.
Полшада 2010 йилда юз берган сув тошқинлари вақтида ИИВнинг ўша вақтдаги раҳбари Ежи Миллер содир бўлган ҳолатда қундузларни айблаган эди. «Тўғонларнинг энг катта душмани қундуз деб аталувчи ҳайвонлар. Улар Висла тўғони атрофини эгаллаб олган ва унга катта зарар етказади», — деган эди у. Ҳайвон ҳимоячиларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўша вақтда республикада 50 мингга яқин қундуз яшаган. Сув тошқинларидан кейин маҳаллий ҳукуматлар ушбу ҳайвонларни тутишга ажратиладиган квотани икки баробарга оширган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди