date
views 119

Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини қасддан синдирди

Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини қасддан синдирди
Фото: Reuters
Хитойлик ҳайкалтарош ва фаол Ай Вэйвэйнинг Болоня шаҳрида ташкил этилган кўргазмасида меҳмонлардан бири санъат асари намунасини синдириб қўйди, деб хабар беради CNN.

Вэйвэйнинг Instagram саҳифасида эълон қилинган кузатув камераси видеосидан кўриш мумкинки, бир эркак ҳайкални ерга итариб, уни синдирган ва синган бўлаклардан бирини олиб, боши узра кўтарган.

Таъкидланишича, ҳужум оқибатида ҳайкалтарошнинг оқ-кўк рангли «Чинни куб» асари парчаланган.

Кўргазмага масъул бўлган Артуро Галансинонинг маълум қилишича, мазкур жиноятни содир этган шахс санъат оламида таниқли инсон ҳисобланади. «Афсуски, охири ўйланмай қилинган ишнинг муаллифини Флоренциядаги қатор кўргазмалардаги томошалари сабаб танийман», — дейди Галансино.

Болоня полициясининг маҳаллий ОАВга маълум қилишича, 57 ёшли чех музей қўриқчиси томонидан тўхтатилганидан кейин қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, хитойлик ҳайкалтарошнинг «Мен кимман?» номли кўргазмаси 21 сентябр куни очилган ва у кейинги йилнинг 4 майига қадар давом этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиядаги кўргазмада 57 ёшли эркак хитойлик ҳайкалтарошнинг санъат асарини қасддан синдирди