Фото: AFP
Исроил мудофаа кучлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига қарши давом этаётган “Шимол ўқлари” операцияси доирасида янги зарбалар сериясини эълон қилди.
Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутга “мақсадли зарба” берганини маълум қилган.
Кун давомида Исроил армияси Ливан шарқидаги Бекаа водийсида жойлашган “Ҳизбуллоҳ” нишонларига ҳаво ҳужумлари уюштиргани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, Исроил армияси Ливаннинг айрим жанубий ҳудудларига ҳам ҳужум қилган.
“Нишонларга қўмондонлик марказлари, қуроллар сақланадиган бинолар ва бошқа террор инфратузилмаси киритилган”, дейилади Исроил армияси хабарида.
Исроил томонининг қўшимча қилишича, зарбалар натижасида Ливанда иккиламчи портлашлар қайд этилган, бу зарар кўрган биноларда қурол сақланганлигидан далолат беради.
23 сентябрь куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливанда “Шимол ўқлари” деб номланган ҳужум операциясини эълон қилган эди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маҳаллий аҳолини “Ҳизбуллоҳ” муассасалари яқинидаги ҳудудларни тарк этишга чақирган.
Ҳужумларнинг биринчи кунида, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 558 киши, шу жумладан, 50 нафар бола ва 94 нафар аёл ҳалок бўлган, яна 1835 киши жароҳат олган. Мамлакат жанубидаги минглаб аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди