09:23 / 25.09.2024
90

Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда

Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда
Фото: AP Photo
Швеция Эронни киберҳужум уюштирганликда ҳамда Қуръон ёқиб юборилган норозилик намойишларидан кейин швецияликларга минглаб SMS жўнатганликда айблади.

Гап ўтган йили қайд этилган почта хабари ҳақида кетмоқда. Ўша вақтда швециялик абонентларга “Қуръон ёқиб юборилгани учун” қасос олишга чақирувчи ноодатий SMS-хабарлар келган.

Қайд этилишича, бу мамлакатда ўтказилган исломга қарши бир қатор норозилик намойишларидан кўп ўтмай содир бўлган, унда фаоллар мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Қуръоннинг бир неча нусхасини ёқиб юборган эди.

Швеция прокуратураси томонидан олиб борилган терговга кўра, уяли алоқа оператори хизматларига ҳужум Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси манфаатларини кўзлаб иш тутувчи Анзу гуруҳи хакерлари томонидан уюштирилган.

Прокуратуранинг таъкидлашича, давлат хавфсизлик хизмати киберҳужумни уюштирган хакерларни аниқлашга муваффақ бўлган. Бироқ хакерларни экстрадиция қилиш ва сўроқ ўтказиш истиқболлари деярли йўқ.

“Киберҳужумдан кўзланган мақсад Швеция жамиятида бўлинишни келтириб чиқариш ва Швециянинг исломофобия авж олган давлат сифатидаги имижини илгари суриш бўлган”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда