Фото: “Ведомости”
Россияда коронавируснинг янги тури — ХEC билан касалланишнинг икки ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.
“Роспотребнадзор” маълумотларига кўра, касаллик Ростов вилояти ва Уфа шаҳрида қайд этилган. ХEC аломатлари омикрон симптомларига ўхшаш.
“Россия ҳудудида айланаётган SARS-CoV-2 нуклеотид кетма-кетликларининг молекуляр-генетик мониторинги доимий равишда олиб борилмоқда”, дейилади идора хабарида.
“Роспотребнадзор” икки ҳудудда аниқланган коронавируснинг янги ҳолатлари ҳақида батафсил маълумот келтирмаган.
ХEC — омикроннинг KS.1.1 ва KP.3.3 кичик вариантларидан ҳосил бўлган коронавируснинг кичик варианти. Симптомлар орасида иситма, томоқ оғриғи, йўтал, ҳид билиш ва иштаҳа йўқолиши, тумов, тана ва бош оғриғи бор. ХEC варианти Франция (21 фоиз ҳолларда), Германия (15 фоиз) ва Буюк Британияда тарқалган.
Ўзбекистонда ХEC аниқланганми?
Коронавируснинг бу тури илк бор 15 июнда Германияда аниқланган. У келгуси ойларда доминантга айланиши прогноз қилинган. COVID’га қарши қўллаб келинаётган вакциналар ҳозир аниқланаётган барча штаммлар, хусусан, ХEC мутациясига нисбатан ҳам самара беради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков янги тур бўйича қуйидагича маълумот берган:
"Халқаро тиббий амалиётда ХEC штаммини юқтирган беморлар асосан бир-икки ҳафтада тўлиқ тузалиб кетиши кузатилмоқда. Амалдаги даволаш протоколлари, муолажа усуллари кутилганидек натижа беряпти.
Ҳозир Ўзбекистонда ХEC штамми қайд этилгани йўқ. Ўз навбатида, COVID-19 га қарши етарли вакциналар захирасига эгамиз. Шу боис юртимизда катта миқёсдаги эпидемия ва пандемиялар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Негаки, аҳолимизда мавжуд бўлган жамоавий иммунитет мазкур касаллик қўзғатувчисини мамлакатимиз ҳудудига кириб келиб, жуда кенг кўламда тарқалиш хавфини сезиларли даражада камайтиради", деган у. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди