Фото: AFP
АҚШ собиқ раҳбари Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийни кескин танқид қилиб, қайта сайланган тақдирда урушни тугатишини яна бир бор айтди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.
"Зеленский ҳар сафар Қўшма Штатларга келганида у 100 миллиард доллар билан қайтиб кетади, менимча, у Ер юзидаги энг зўр савдогардир", деди у.
Трамп, шунингдек, Украина урушда ғалаба қозонишига шубҳа билдирди ва Россиянинг ҳарбий салоҳиятини мақтади.
"Улар Гитлерни мағлуб этишди, улар Наполеонни мағлуб этишди — улар шундай қилишади, жанг қилишади", деди собиқ президент.
Сиёсатчи амалдаги президент Жо Байден ва президентликка номзод Камала Ҳаррисни АҚШни Украинадаги урушга жалб қилганликда айблади.
"Байден ва Камала бизни бу урушига бошлаб кирди, энди эса ундан чиқара олмаяпти. Улар бизни бу урушдан чиқаришга ожиз. Менимча, президент бўлмасам, биз бу урушга ботиб қоламиз. Мен буни ҳал қиламан. Музокара олиб бориб, бизни ундан олиб чиқаман. Биз бу урушдан чиқишимиз шарт. Байден: “Ғалаба қозонмагунича кетмаймиз”, деяпти. Хўш, агар улар ғалаба қозонса нима бўлади? Биз 3 йил ичида аллақачон миллиардлаб маблағ сарф қилдик", деди у.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди