© Sputnik / Игорь Зарембо
Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясига Владимир Зеленский олиб келган ғалаба режаси жаҳон уруши режасидир. унинг мақсади Ғарб давлатларини Украинадаги можарога жалб қилишдир. Бу ҳақда Германия парламенти аъзоси Севим Дагделен маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Зеленскийнинг Россиянинг ядровий державаси устидан "ғалаба режаси" жаҳон уруши режасидир. Украина "ғалабаси" учун АҚШ ва НАТО давлатлари Украинадаги урушда тўлиқ иштирок этишлари керак. Германия ҳукуматининг Германияни Украинадаги урушга тўғридан-тўғри жалб қилиш бўйича ушбу ажойиб режасига нисбатан жим туриши ҳалокатли”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Дагделеннинг эслатишича, сўнгги сўровларга кўра, Германия аҳолисининг аксарияти Украинага кейинги қурол етказиб беришни рад этади.
"Германия социал-демократик партияси, “Яшиллар”, Эркин демократик партия, Германия Христиан демократик иттифоқи ва Христиан ижтимоий иттифоқи партиялари кўпчиликни эътиборсиз қолдиришда давом этиши жиноятдир", — дея қўшимча қилди у.
Зеленскийнинг айтишича, унинг “ғалаба режаси” музокараларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, у Украина Қуролли кучларини мустаҳкамлашга қаратилган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу “режа” ҳам можарони бир неча йилга чўзиш учун эмас, балки тезда тугатишга қаратилган.
Зеленскийга яқин манбанинг ОАВга маълум қилишича, унинг ташаббуси Киевга зарур бўлган ҳарбий ёрдам кўрсаткичлари ҳамда айрим сиёсий ва дипломатик қадамлар рўйхатини ўз ичига олади. Манбанинг қўшимча қилишича, "режа"да Россияга имтиёзлар мавжуд эмас.
Аввалроқ америкалик миллиардер Дэвид Сакс Зеленский АҚШ президенти Жо Байденга амалга оширилиши учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин бўлган “ғалаба режаси”ни тақдим этиш учун АҚШга келгани ҳақида хабар берган эди. Хусусан, унинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг режаси Украинанинг НАТОга зудлик билан кириши ва Россия ҳудудига узоқ масофали ракета зарбаларини беришни назарда тутади.
Зеленский аввалроқ ўзининг Telegram-каналида Украина учун ғалаба қозониш режаси тўлиқ тайёрланганини маълум қилганди. Август ойида у режада "Россияни урушни дипломатик йўл билан тугатишга мажбурлашнинг кучли пакети" ҳам борлигини таъкидлади.
Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Зеленскийнинг сўзларини изоҳлар экан, Москва Киев режимининг моҳиятини билишини, Махсус ҳарбий операцияни давом эттиришини ва барча мақсадларига эришишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди