Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик муносабатлар ўрнатди, деб хабар бермоқда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида.
Маълум қилинишича, Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлди.
Бахтиёр Саидов ҳамда Бурунди ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Алберт Шингиро БМТ бош қароргоҳида тегишли қўшма коммюникени имзолади.
“Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан дипломатик алоқаларни ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик муносабатлар ўрнатди, деб хабар бермоқда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўз Telegram каналида.
Маълум қилинишича, Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлди.
Бахтиёр Саидов ҳамда Бурунди ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Алберт Шингиро БМТ бош қароргоҳида тегишли қўшма коммюникени имзолади.
“Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Кабо-Верде ва Сейшел ороллари билан дипломатик алоқаларни ўрнатгани ҳақида хабар берилган эди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…