Фото: “РИА Новости”
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жайшанкар БМТ ўтмишнинг асири бўлиб қолаётгани ва глобал жанубдаги мамлакатлар “етарлича баҳоланмаётгани”ни айтиб халқаро институтларни ислоҳ қилишга чақирди.
“Дунё ақлли, ўзаро боғлиқ ва кўп қутбли майдонга айланди. БМТ ташкил этилгандан бери унинг аъзолари тўрт баравар кўпайди. Бироқ БМТ ҳанузгача ўтмишнинг асири бўлиб қолмоқда”, деди Жайшанкар БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси доирасидаги учрашувда G20 ташқи ишлар вазирларига мурожаат қилар экан.
“Доимий аъзолар тоифасида кенгайиш ва тўғри вакиллик қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Осиё, Африка ва Лотин Америкаси — глобал жануб бундан кейин муносиб баҳоланиши керак”, дея қўшимча қилди у.
Жайшанкар, шунингдек, халқаро молия ва савдо архитектураси ислоҳотга муҳтожлигини қайд этди.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири дунёда қулай савдо ва сармоявий муҳитни рағбатлантириш учун “ҳақиқатан ҳам тенг шароит ва адолатли рақобатни таъминлаш” зарурлигини таъкидлади.
“Бозорни бузувчи амалиётлар ва протекционизмдан қатъиян воз кечиш керак”, деди Жайшанкар.
“Ҳақиқий ўзгаришлар бўлиши керак ва улар тез орада содир бўлиши зарур”, деб хулоса қилди Ҳиндистон ТИВ раҳбари. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”