Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов БМТдаги чиқишида барча давлатларни иқлим ўзгариши, камбағаллик ва технологик тенгсизлик муаммоларини ҳал этишда глобал ҳамкорликка чақирди. У Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида умумий муҳокама чоғида ушбу фикрларни олдинга сурган.
«Биз дунёнинг кўп нуқталарида нотинчликлар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Иқлим ўзгариши, камбағаллик, технологик номутаносиблик каби долзарб муаммоларни ҳал қилишда барчани яқинроқ глобал ҳамкорликка чақирамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда фаол иштирок этиш бизнинг асосий устувор вазифаларимиз бўлиб қолади», – дейди Саидов.
У, шунингдек, юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон таклиф қилаётган айрим таклифлар ҳақида тўхталди.
Жумладан:
- ривожланаётган давлатлар имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш;
- барча учун хавфсиз, фойдаланиш мумкин бўлган рақамли технологиялар билан таъминлаш;
- иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни, айниқса Марказий Осиёнинг заиф минтақаларида кучайтириш;
- аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш;
- терроризм ва коррупцияга қарши курашишда ҳаракатларимизни бирлаштириш;
- Марказий Осиё ва ундан ташқарида транспорт коридорлари ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;
- Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқаролари учун ўқув марказини Глобал ўқув марказига айлантириш. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди