Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Владимир Зеленский Оқ уйда учрашди. Учрашувда Байден Украинани қўллаб-қувватлаш учун 8 миллиард доллар ажратилишини маълум қилди.
Байден Пентагонга бу маблағни ўз муддати тугагунча ажратишни топширди. У, шунингдек, Украина армиясига ҳарбий техниканинг навбатдаги партияси юборилишини ҳам маълум қилди.
“Мудофаа вазирлиги Хавфсизлик бўйича ёрдам ташаббуси орқали Украинага қўшимча ҳаво мудофаа воситалари, учувчисиз самолётлар ва ҳаводан ерга ўқ-дориларни ўз ичига олган 2,4 миллиард долларлик ёрдамни эълон қилди”, дейилади Оқ уй веб-сайтида.
АҚШ президенти узоқ масофали JSОW ўқ-дорилари, Patriot ҳаво мудофаа тизимлари ва улар учун ўқ-дорилар Украинага етказилишини маълум қилган. У, шунингдек, украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларида ўқитиш дастури кенгайтирилишини айтган.
Қўшма Штатлар 25 сентябрь куни Украинага 375 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети ажратгани хабар қилинган эди, у бомбалар, HIMARS ўқ-дорилари, Javelin ракеталари, МRAP зирҳли машиналари, патрул катерлари, ўқ отиш қуроллари ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди