07:05 / 27.09.2024
42

Японияда 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган эркак оқланди

Японияда 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган эркак оқланди
Фото: Reuters
Япония суди 1968 йилда бир оиланинг 4 нафар аъзосини ўлдиришда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинган 88 ёшли Ивао Хакамадани оқлади.

Ўнлаб йиллар давомида унинг ҳимоя жамоаси судга апелляция шикояти билан мурожаат қилган. 2014 йилгача Хакамада ўлимга ҳукм қилинганлар учун махсус камерада сақланган, шундан сўнг у қўйиб юборилган ва суд жараёни қайта бошланган.

Суд унинг айбини тасдиқловчи далиллар уйдирма эканлигини аниқлади”, деб хабар беради Kyodo нашри.

Ивао Хакамада профессионал боксчи бўлган. Спорт карьерасини якунлагач, мисо фабрикага (анъанавий япон ошхонасининг маҳсулоти) ишга кирган. 1966 йил 30 июнда бошлиқларидан бирининг уйида ёнғин содир бўлган. Хакамада ёнғинни ўчиришга ёрдам берган. Унинг сўзларига кўра, ўшанда у бошлиғи, унинг хотини ва икки фарзандининг пичоқ билан жароҳатланган жасадини топган. Шунингдек, уйдан номаълум шахс 200 минг юанни ўғирлаб кетган.

Хакамада қотилликда айбланиб, ҳибсга олинган. 20 кунлик сўроқдан сўнг у ўз айбига иқрор бўлган, бироқ судда у айбни қийноқлар остида тан олганини айтган. Ҳибсга олинганидан бир йил ўтиб, фабрикадаги мисо контейнерларидан бирида қон излари бўлган кийимлар топилган. Излар қурбонларнинг қон гуруҳларига мос келган. Суд шундан сўнг Хакамадани ўлимга ҳукм қилган ва 1980 йилда Япония Олий суди ҳукмни тасдиқлаган. 2011 йилда Хакамада ўлим жазосини энг узоқ кутган шахс сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилган.

2014 йил март ойида туман суди ишни қайта очганида, Хакамада озодликка чиққан. Кейинчалик, экспертиза топилган қонли кийимларда Хакамаданинг ДНКси йўқлигини кўрсатган. Охирги суд мажлиси жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган, прокурорлар ўлим жазосини талаб қилишда давом этган. Бироқ суд айбдорлик далилларини уйдирма деб тан олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган эркак оқланди