Фото: REUTERS/David 'Dee' Delgado
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп 26 сентябр, пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Украина президенти Володимир Зеленский билан Ню-Йоркдаги Trump Tower осмонўпар биносида учрашишини айтди. Трампнинг сўзларига кўра, учрашув АҚШнинг Шарқий қирғоқ вақти билан 09.45 (Тошкент вақти билан 18.45) га мўлжалланган. Зеленскийнинг ўзи ва унинг жамоаси бу маълумотни ҳали тасдиқлаганича йўқ.
Шу билан бирга, Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги блогида Украинанинг АҚШдаги элчиси ўринбосаридан олингани айтилаётган хатни жойлаштирди. Унда Володимир Зеленский номидан «бир-биримизни 100 фоиз тушуниш» учун шахсан учрашиш сўралади. Бошқа манбалардан бу мактубнинг ҳақиқийлиги ҳам тасдиқланмаган.
ОАВнинг ёзишича, Трамп Зеленский билан учрашишдан олдин Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашмоқчи.
Айни пайтда Володимир Зеленский АҚШга ташрифини яна бир кунга узайтирди. Бу ҳақда «Америка овози»нинг Оқ уйдаги мухбири Юлия Ярмоленко X ижтимоий тармоғида делегациядаги манбаларга таяниб хабар берди. Ҳозирча Зеленский ва Трампнинг эҳтимолий учрашуви ҳақида маълумот йўқ, дея қўшимча қилди у.
Зеленский Вашингтонда Байден ва Ҳаррис билан учрашди
Украина президенти Володимир Зеленский 26 сентябр куни Оқ уйда америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашди. Январ ойида ваколат муддати тугайдиган Байден Зеленскийга Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди. Бундан ташқари, у Қўшма Штатлар Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратишини маълум қилди, унинг ҳажми 2,4 миллиард долларни ташкил қилади. «Очиғини айтсам: Россия урушда ғалаба қозонмайди. Украина ғалаба қозонади ва биз сизнинг ёнингизда туришда давом этамиз», — деди Америка давлат раҳбари.
Бундан ташқари, Зеленский Вашингтонда АҚШ вице-президенти, ноябр ойидаги президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис билан учрашди. Ҳаррис, шунингдек, Украина президентини Вашингтоннинг Киевни қўллаб-қувватлаши қатъий бўлиб қолишига ишонтирди. Бундан ташқари, у «Украинани суверен ҳудудининг муҳим қисмидан воз кечишга мажбурламоқчи бўлганларни, Украинадан бетарафликни қабул қилишни талаб қилаётганларни» танқид қилди. «Бу таклифлар Путин томонидан айтилганларга ўхшайди ва аниқ айтайлик: булар тинчлик таклифлари эмас», — дея таъкидлади АҚШ вице-президенти. AP Ҳарриснинг сўзларини сайловдаги рақиби республикачи Доналд Трамп ташаббусларининг билвосита танқиди деб баҳолади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди