Нью-Йорк мэри Эрик Адамсга бешта пункт бўйича жиноий айблов эълон қилинди. Бу ҳақда ОАВ суд ҳужжатларига таяниб хабар бермоқда.
АҚШнинг йирик шаҳри мэри, жумладан, хорижликлардан пора олиш, электрон фирибгарлик ва чет эллик шахслар томонидан ноқонуний молиялаштиришда айбланмоқда. Шаҳар ҳокимиятидан ёрдам ваъда қилгани учун Адамсга авиачипталар ва меҳмонхоналар учун пул тўланган ва туркияликлар унинг 2025 йилги сайлов кампаниясига хайр-эҳсон қилган.
The New York Times газетасининг ёзишича, тергов нафақат Адамснинг Туркия, балки Исроил, Қатар, Хитой, Жанубий Корея ва Ўзбекистон билан алоқаларини ҳам қамраб олган. Ўзбекистон Адамс ташриф буюрмаган ягона давлатдир.
Нью-Йок мерига нисбатан айбланган жиноятлар 2015 йилдан 2024 йилгача, у шаҳар ҳукуматида турли лавозимларда ишлаган вақтни қамраб олади.
Сентябр ойи бошида ФҚБ ходимлари Эрик Адамснинг икки энг яқин ёрдамчисининг уйларига рейд ўтказди. Мэрнинг биринчи ўринбосари Шина Райт ва жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосар Фил Бенкснинг уйларида текширувлар федерал терговнинг бир қисми эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди