11:49 / 27.09.2024
35

Киевнинг «ғалаба режаси» Байден маъмуриятини «ҳайратга солмади»

Киевнинг «ғалаба режаси» Байден маъмуриятини «ҳайратга солмади»
Фото: UPI Photo/IMAGO
25 сентябр, чоршанба куни кечқурун The Wall Street Journal'нинг Оқ уйдаги манбаларга таяниб ёзишича, Украина президенти Володимир Зеленский томонидан Россия устидан тайёрланган «ғалаба режаси» АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятини ҳайратда қолдирмади. «Ушбу режа кенг қамровли стратегияни таклиф этмайди. Мен ҳайратга тушмадим, у ерда янгилик йўқ», — дея америкалик юқори мартабали амалдорнинг сўзларини келтиради нашр.

АҚШ Давлат департаментидаги The Wall Street Journal манбаларининг таъкидлашича, «ғалаба режаси» қурол сўровлари ва Россия ҳудудида узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилиш билан боғлиқ қисм энг яхши ифодаланган.

Аниқликнинг етишмаслиги

Сиёсий ислоҳотлар ва иқтисодий ёрдам бўйича, Америка ва Европа расмийларига кўра, бу борада ўзига хослик анча кам. Шу билан бирга, The Wall Street Journal таъкидлашича, Оқ уй Киевдан Байден маъмурияти ҳокимиятда қолган тўрт ой давомида қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган аниқ нарсани эшитишга умид қилган.

Украина президенти Володимир Зеленский АҚШга ташрифи олдидан «ғалаба режаси»ни эълон қилди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, у ушбу ҳужжатни Жо Байденга ҳам, президентликка номзодлар Камала Ҳаррис ва Доналд Трампга ҳам тақдим қилмоқчи. Украина расмийлари режа тафсилотларини Зеленскийнинг Байден билан 26 сентябрга режалаштирилган учрашувидан кейин ошкор қилмоқчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киевнинг «ғалаба режаси» Байден маъмуриятини «ҳайратга солмади»