Фото: AP Photo
Канада, Австралия, Германия ва Нидерландия аёллар дискриминацияси туфайли Халқаро судга “Толибон” устидан даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Даъво тарафдорлари, агар “Толибон” Халқаро суд юрисдикциясини тан олмаса ҳам, суд қарори Афғонистоннинг янги ҳукумати билан дипломатик алоқалар ўрнатмоқчи бўлган бошқа давлатлар учун тўхтатувчи омил бўлиши мумкинлигига ишончи комил. БМТга аъзо давлатлар Халқаро жиноий суд қарорларига риоя қилиши керак.
Таъкидланишича, жараён бошланишидан олдин Афғонистонга жавоб қайтариш учун 6 ой вақт берилади. Судга даъво қилган давлатлар “Толибон” билан дискриминацияга чек қўйиш учун музокараларга очиқ.
“Улар вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга умид қилмоқда. Бироқ музокаралар натижа бермаса, иш судда давом этади”, дейилади хабарда.
Гендер тенгсизлиги билан боғлиқ давлатлараро низо биринчи марта Гаагадаги Халқаро суднинг кун тартибига киритилади. Иш Бош ассамблея томонидан 1979 йилда қабул қилинган ва 1981 йилда кучга кирган Аёлларга нисбатан дискриминациянинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция доирасида кўриб чиқилади.
Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган айрим тақиқлар қуйидагилар:
- афғонистонлик аёлларнинг БМТ идораларида ишлаши;
- эркакларга аёллар учун кийим тикиш;
- аёлларнинг эркак шифокорларга бориши;
- аёлларнинг шифохонага ёлғиз бориши;
- аёлларнинг истироҳат боғига ташриф буюриши;
- оилалар ва аёлларнинг боғлари ёки яшил ҳудудлари бўлган ресторанларга кириши;
- аёллар овози эшитилган рекламаларни эфирга узатиш;
- аёлларнинг сотувчилари билан савдолашиши тақиқланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди