Фото: Ahn Young-joon / AP
Жанубий Кореяда итларни гўшти учун боқишдан воз кечган фермерларга 100 миллиард вон (тахминан 75 миллион АҚШ доллари) миқдорида товон пули берилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш вазири ўринбосари Пак Бом Су маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳукумат фермаларда қолган итларни эвтаназия қилиш имкониятини истисно қилган. Режага кўра, фермерлар топширган итлари учун 225 минг вондан (170 доллар) 600 минг вонгача (450 доллар) миқдорида компенсация олиши мумкин. Жониворлар махсус бошпаналарга ўтказилади ёки улар учун янги эга топишга ҳаракат қилинади.
Reuters маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда 1,5 мингга яқин ит фермаси ва 200 дан ортиқ кушхона фаолият юритади, 2,3 мингга яқин ресторан ит гўштидан таомлар таклиф қилади. 2024 йил январ ойида мамлакат парламенти итларни гўшти учун кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи қонунни тасдиқлаганди.
Тўлиқ тақиқ 2027 йилдан амал қила бошлайди, шундан сўнг қоидабузарлар уч йилгача қамоқ жазоси ёки 30 миллион вон(22,8 минг доллар)гача жарима билан жазоланади. Бунда ит гўштини истеъмол қилишнинг ўзи қонун билан чекланмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди