Фото: Getty Images
Исроил мудофаа кучлари Байрутдаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати марказий қароргоҳи биносига зарба берганини маълум қилди.
"Бир мунча вақт олдин ҳарбий кучларимиз “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг маркази бўлган қароргоҳга аниқ зарба берди", дейилади армия вакили Даниэль Ҳагарий эълон қилган баёнотда.
Таъкидланишича, штаб-квартира Ливан пойтахтининг жанубий чеккасидаги турар жой массивида жойлашган. Исроил армияси вакилларининг сўзларига кўра, қароргоҳ бундай ҳудудга атайлаб “аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланиш стратегиясининг бир қисми сифатида” жойлаштирилган.
"Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан берилган зарба вақтида қароргоҳда бўлган-бўлмаганига аниқлик киритмоқда", дейилади Исроил ОАВ тарқатган хабарларда.
Ўз навбатида, Axios портали манбаларга таяниб, зарба нишони Насруллоҳ бўлганини хабар қилди. Исроил томони Байрутдаги ҳужум амалга оширилишидан бир неча дақиқа олдин АҚШни хабардор қилган.
Исроил ҳарбийлари шу ҳафта бошида Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг нишонларига зарба бериш учун кенг кўламли операция бошлади. “Ҳизбуллоҳ” жангчилари, ўз навбатида, Исроил ҳудудига ракета отишда давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди