08:13 / 28.09.2024
57

Қозоғистон президенти кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди

Қозоғистон президенти кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
Фото: AP
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кортежининг Туркистон вилоятидаги йўналишини текшириш чоғида Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ўқ отиш қуроллари омбори топилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳозир барча ҳолатларни аниқлаш ва гумондорларни қўлга олиш бўйича зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирлари ўтказилмоқда», дейилади ИИВ матбуот хизмати хабарида.

Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябр куни Туркистон вилоятига хизмат сафари билан борди. Президент таълим, маданият, спорт иншоотлари ва саноат корхоналарига ташриф буюриши, инвестиция лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон президенти кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди