Фото: Reuters
Ҳиндистоннинг дори воситаларини тартибга солувчи органи (CDSCO) 50 дан ортиқ дори воситалари, жумладан, кенг қўлланиладиган антацидлар ва парацетамолнинг айрим партиялари сифатсиз ёки қалбаки эканини аниқлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Назорат органи мамлакат бўйлаб ўтказиладиган мунтазам текширувлардан сўнг, сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ойлик рўйхатини эълон қилиб боради.
CDSCO баъзи дориларнинг «стандарт сифатга эга эмаслигини» аниқлаган. Жумладан, август ойидаги рўйхатга антацид Pan-D, инфекцияга қарши Cepodem дориси, Pure & Cure Healthcare томонидан ишлаб чиқарилган витамин ва калций таблеткалари, шунингдек, бир қанча антибиотиклар киритилган.
Шунингдек, Sun Pharmaceutical Industries томонидан ишлаб чиқарилган машҳур антацид Pantoprazol дорисининг қалбаки партияси аниқланган. Ўпкада юқори қон босимини даволашда қўлланиладиган Pulmosil ҳам қалбаки бўлиб чиққан.
«Дори сифат стандартларига жавоб бермаслиги аниқланганда, дори воситаларини тартибга солувчи орган ишлаб чиқарувчига маҳсулот партиясини текшириш ва қайтариб олиш тўғрисида хабар беради. Компаниялар, шунингдек, сохталаштириш эҳтимолини текшириш учун қолган намуналар бўйича ўз синовларини ўтказмоқда», деди Ражив Сингҳал, Ҳиндистон кимёгарлари ва фармацевтлари бош котиби.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, дунёнинг энг йирик дори ишлаб чиқарувчилари ва экспортчиларидан бири бўлган Ҳиндистон йўтал сироплари Гамбия, Ўзбекистон ва Камерунда болалар ўлимига алоқадор бўлганидан кейин ўзига бўлган ишончни тиклаш устида ишламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди