4
"Ҳизбуллоҳ" етакчисининг ўлими ҳақидаги хабарлар туфайли Али Хоманаий хавфсиз жойга кўчирилди
Фото: Getty Images
Эроннинг диний етакчиси Али Хоманаий "Ҳизбуллоҳ" раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ортидан хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.
Унга кўра, Хаманаий жойлашган жойда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Агентлик суҳбатдошлари, шунингдек, Эрон "Ҳизбуллоҳ" ва минтақадаги бошқа иттифоқчилар билан Насруллоҳнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан кейин навбатдаги ҳаракатлар юзасидан алоқада эканлигини даъво қилмоқда.
Аввалроқ Исроил армияси Ҳасан Насруллоҳ 27 сентябрь куни Байрутда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган эди.
Ҳаво ҳужуми бир кун аввал Насруллоҳ иштирок этиши мумкин бўлган "Ҳизбуллоҳ" раҳбариятининг йиғилиши вақтида амалга оширилган.
Ал Ҳадатҳ телеканалининг Исроил манбаларига таяниб хабар беришича, ташкилот штаб-квартирасига қилинган ҳужум чоғида бункерларни йўқ қилиш учун кучли авиабомбалардан фойдаланилган. Ҳаво ҳужуми содир бўлган жой яқинидаги камида олтита бино қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, тинч аҳоли орасида ҳам қурбонлар ва ўнлаб жароҳатланганлар бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?