https://daryo.uz/static/2024/09/27/prince-harry-clinton-global-initiative-2024-annual-meeting-092424-7-d0c91b9318ba414faa842994a5dcd362-iPCrWKs2.jpg
Британия қироли Чарльз III нинг кенжа ўғли — шаҳзода Гарри Нью Йоркда бўлиб ўтган хайрия тадбирида нутқ сўзлади. У иқлимнинг ўзгариб бораётгани ва ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсири туфайли 5 ёшли ўғли Арчи ва 3 ёшли қизи Лилибетнинг келажаги ҳақида хавотир олаётганини айтди. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” хабар бермоқда.
Шаҳзода Гарри ташаббуси билан Ню-Ёркда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши ҳафталигида у Африканинг жанубий қисмида жойлашган Лесотони моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди ва ўша мамлакатнинг расмий тили — сесотода нутқ сўзлади.
Шунингдек, шаҳзода Гарри 2024 йил 22 июлда дунё рекорд даражадаги энг иссиқ кунни бошидан кечирганини эслатиб ўтди: сайёрадаги ўртача ҳарорат 17,09 даража ёки Фаренгейт бўйича 62,76 даражани ташкил этган эди.
Травалйст хайрия жамғармасининг фаолияти Лесото ва Боцванада тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яхшилашга қаратилган.
Шаҳзода Гаррининг 2013 йилда Лесотога ташрифи
Фото: Arabian Business
Бундан ташқари, шаҳзода Гарри ўзининг Травалйст хайрия тадбирида туризмнинг таъсири ҳақида айтиб ўтди:
“Мен саёҳат ва туризм ҳам фойдали, ҳам зарарли бўлиши мумкинлигини тушундим. Ушбу соҳадан қандай мақсадларда фойдаланганга қараб ёки улкан фойда келтиради, ё диққатга сазовор жойлар ва аҳолига катта зарар келтиради”, деди у.
Фото: Getty Images
Шаҳзода Гаррининг Нью Йоркка сафари саккиз кун давом этади, унинг рафиқаси Меган ва фарзандлари эса Калифорниянинг Монтесито шаҳридаги уйда қолган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди