Фото: Mash телеграм-канали
Покистон шимолида, Ҳайбар-Пахтунхва вилоятининг Шимолий Вазиристон туманида россиялик учувчилар бошқарувидаги Ми-8 вертолёти ҳалокатга учради. Вертолётда 11 йўловчи бўлган. Камида 6 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган, дейилади хабарда.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, вертолёт нефт қидириш ва қазиб олиш билан шуғулланувчи Mari Petroleum компанияси томонидан ижарага олинган бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, нефт кони томон учаётган вертолётда техник носозлик бошланган. Учувчилар вертолётни қўндиришга уринишган, бироқ учоқнинг дум қисми парраги ерга урилиб, вертолёт ағдарилиб кетган.
Mari Petroleum вакиллари вертолётнинг мотори ишламай қолгани ҳақида баёнот беришди. Қутқарувчилар жабрланганларни яқинда жойлашган шифохоналарга етказишмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди