Фото: Getty Images
“Исломий давлат” (ИШИД) жиҳодчи гуруҳига қарши АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция бир йилдан сўнг Ироқдаги миссиясини якунлайди.
“Вашингтон ва Бағдод бир неча ойлик музокаралардан сўнг келишувга эришди”, дейилади томонлар эълон қилган қўшма баёнотда.
Американинг юқори мартабали мулозимига кўра, томонлар икки босқичли ўтиш режаси бўйича келишиб олган. Биринчи босқичда – 2025 йил сентябрь охиригача – “Ироқдаги маълум базаларда” коалиция қўшинларининг мавжудлиги чекланади. Шу билан бирга, Сурияда ИШИДга қарши кураш давом этади – иккинчи босқичда коалиция кучларига 2026 йил сентябригача Сурияда махсус операциялар ўтказиш учун Ироқ ҳудудидан фойдаланишга рухсат берилади.
ИШИДга қарши коалиция 2014 йилда Ироқ ва Суриядаги жангариларни енгиш учун тузилган. Қўшма Штатлар ва Ироқ кўп ойлардан бери коалиция қўшинларини олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. АҚШнинг Ироқдаги мазкур миссияси доирасида 2500 га яқин аскари мавжуд. Икки давлатнинг қўшма баёнотида бундан буён Ироқда қанча америкалик аскар қолишига аниқлик киритилмаган.
Америка вакиллари, шунингдек, Ироқдаги АҚШ контингенти ва Америка базаларининг келгусидаги ҳажми ҳақида баёнот беришдан бош тортган. Ироқ Мудофаа вазирлиги аввалроқ коалиция Бағдод ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги базаларини 2025 йил сентябрига қадар, 2026 йил сентябрига келиб эса коалиция қўшинлари Ироқ шимолидаги мухтор курд ҳудудларини ҳам тарк этишини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди