
Фото: X / SecBlinken
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан учрашиб, С5+1 платформаси доирасидаги тараққиёт ва ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди. Давлат котиби бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Блинкен Қўшма Штатлар Марказий Осиё мустақиллиги, фаровонлиги ва хавфсизлигини сақлашга қаратилган умумий мақсадларга эришиш учун минтақа давлатлари билан ҳамкорлик қилиш тарафдори эканини таъкидлади.
«С5+1 платформаси Марказий Осиёнинг бешта давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни ҳамда Қўшма Штатларни умумий муаммоларни ҳал қилиш ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун бирлаштиради», деб ёзди Блинкен. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар