Украина армияси Херсон вилоятининг чап қирғоғидан ортга сурилди ва Днепр дельтасидаги энг йирик ороллардан бутунлай чиқариб юборилди, деди Херсон вилояти губернатори Владимир Сальдо РИА Новостига берган интервьюсида.
“Душман оролларнинг энг каттасидан чиқариб юборилди. Энди душманнинг чап қирғоқда плацдармлар яратишга имкони йўқ”, - деди у.
Губернаторнинг сўзларига кўра, Херсон йўналишида Украина Қуролли кучлари ўз фаоллигини бироз пасайтирган, кичик гуруҳлар эса дельтада ҳаракат қилишда давом этмоқда.
“Энди Днепр ёки Қора денгиз қирғоқларида катта провокациялар содир бўлиш эҳтимоли бир-икки ой олдингига қараганда пастроқ. Бизнинг аскарлар ҳушёрликни йўқотмайди ва доимий жанговар тайёргарликда”, - деди Сальдо.
2022 йил сентябрь ойида ўтказилган референдумда иштирокчиларнинг 87,05 фоизи Россия таркибига қўшилиш учун овоз берганидан сўнг Херсон вилояти Россия ҳудудига айланди. Киев режими бунинг қонунийлигини тан олмайди ва ҳудудни ўққа тутишда давом этмоқда. Ҳозир Россия армияси Херсон вилоятининг 75 фоизини назорат қилмоқда, Украина Қуролли кучлари Днепрнинг ўнг қирғоғини, шу жумладан Херсон шаҳрини ушлаб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди