Фото: X / NationalIndNews
АҚШ жануби-шарқига ёпирилган «Хелен» тўфони «тарихий сув тошқинларини» юзага келтирди. Бу ҳақда мамлакат Миллий тўфонлар маркази (NHC) маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда табиий офат оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, 3 миллиондан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.
«Хелен» ёпирилишидан айниқса, Флорида, Жоржия, Жанубий Каролина, Теннесси ва бошқа штатлар жабр кўрди. «Тўфон хавфли ва ҳалокатли бўлиб қолмоқда, у инсонлар ҳаётига зомин бўляпти ва сув тошқинлари хавфи ҳамон юқори», — дейди АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис.
Теннесси штатидаги Эрвин шаҳрида полиция ва қутқарувчилар вертолёт ёрдамида шифохона томига чиқиб олган 50 дан ортиқ инсонни қутқаришга муваффақ бўлган. Улар қутқарилишидан бир неча соат олдин сенатор Билл Хэгерти АҚШ расмийларини сув қуршовида қолган одамларга ресурслар етказиб беришга чақирган ва вазиятни «жуда оғир» деб атаганди.
«Хелен» тўфони 26 сентябр куни Флоридага ёпирилди, кейин эса қўшма штатлар томон ҳаракатланишни бошлади. Шамол тезлиги соатига 225 километрга етмоқда, тўфонга тўртинчи — «фавқулодда хавфли» даражаси берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди