Фото: Mohamed Azakir/Reuters
Эллик мингдан ортиқ ливанлик қўшни Сурияга қочиб ўтди. БМТ Қочоқлар ишлари олий комиссари Филиппо Гранди шундай баёнот берди.
«Ливан ҳудудида яшаган 50 мингдан ортиқ ливанлик ва суриялик айни пайтгача Сурияга қочиб ўтди. 200 мингдан ортиқ одам эса Ливаннинг хавфсизроқ ҳудудларига кетган», — деб ёзди у.
БМТ вакили ливанликлар Исроил авиазарбаларидан жон сақлаш мақсадида мамлакатдан қочиб кетганини таъкидлаган.
27 сентябр куни Исроил армияси (ЦАХАЛ) матбуот котиби Даниэл Хагари баёнот бериб, Ливан пойтахтидаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош штабига авиазарбалар берилганини маълум қилганди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Исроил ҳужуми оқибатида Байрутда 76 киши жароҳат олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди