20:30 / 29.09.2024
22

Россияда миграция сиёсатини кучайтирадиган бешта қонун лойиҳаси кўриб чиқилади

Россияда миграция сиёсатини кучайтирадиган бешта қонун лойиҳаси кўриб чиқилади
Фото: Belkin Alexey / Globallookpress
Россия Давлат думаси 1 октябрдан миграция сиёсатини кучайтирадиган бешта қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлайди. Бу ҳақда дума спикери Вячеслав Володин ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

Ҳужжатлар билан қуйидагилар таклиф этилмоқда:
  • Россия ҳудудида ноқонуний юрган мигрант жиноят содир этса, уни оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисоблаш;
  • ноқонуний миграцияни ташкил қилишни ўта оғир жиноят деб эътироф этиш;
  • ҳужжатларни қалбакилаштириш ва хорижликларни ёлғондан рўйхатга олиш учун жавобгарликни кучайтириш чораларини жорий этиш;
  • мигрантларга ноқонуний хизматлар таклиф этувчи веб-сайтларни суд рухсатисиз ҳам блоклашни ташкил этиш;
  • «воситачи ташкилотлар»га мигрантлардан имтиҳон олишни тақиқлаш.

Володиннинг қайд этишича, ташаббуслар парламентарийларнинг сайловчилар билан мулоқоти натижасида шакллантирилган. Депутатларнинг аксарияти уларни қўллаб-қувватламоқда.

Россия ҳукумати охирги ойларда Марказий Осиё давлатларидан кириб келаётган мигрантлар оқимига қарши фаол курашмоқда. РФ Давлат думаси баҳорги сессияда Россия фуқаролигини олишни қийинлаштирадиган бир қатор қонунларни қабул қилганди. Полиция мигрантлар яшайдиган жойларда мунтазам рейдлар ўтказиб, фуқароликни олганларни урушга юбормоқда.

Россия ичидаги миграцион сиёсатни назорат қилувчи амалдорга кўра, мамлакатда 739 мингга яқин ноқонуний мигрантлар ҳам бор. Уларнинг асосий қисми ҳам Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбойжон фуқаролари. РФ ички ишлар вазирлигига кўра, айни вақтда мамлакатда 1,8 миллион нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мавжуд. Тожикистоннинг эса 1,2 миллион фуқароси Россияда ишламоқда. Икки мамлакатдан келган ишчилар Россиядаги жами мигрантларнинг қарийб ярмини ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда миграция сиёсатини кучайтирадиган бешта қонун лойиҳаси кўриб чиқилади