23:45 / 29.09.2024
33

Исроил “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг яна бир аъзосини ўлдирди

Исроил “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг яна бир аъзосини ўлдирди
Фото: AP Photo
Исроил қирувчи самолётлари 28 сентябрь куни Байрутнинг Daxе районига қилган ҳужумида “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали аъзоси Набиль Каук ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Исроил ҳарбийларига кўра, Каук гуруҳнинг “профилактик хавфсизлик бўлими” қўмондони ва ижроия кенгаши аъзоси бўлган.

У Исроил ва унинг фуқароларига қарши ҳужумлар тайёрлашда бевосита иштирок этган”, дея даъво қилган яҳудий армияси.
Таъкидланишича, Каук 1980 йилларда “Ҳизбуллоҳ”га қўшилган, ҳаракат ижроия кенгашида раҳбар ўринбосари, сўнгра жанубий Ливан ҳудудлари раҳбари бўлиб ишлаган, кейинроқ эса ижроия кенгаши раҳбари ўринбосари бўлган. “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Набиль Каукнинг ўлимини тасдиқлаган.

28 сентябрь куни Исроил ҳужуми оқибатида гуруҳни 30 йилдан ортиқ бошқарган “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилди.

Ливанда бир ярим ҳафта давом этаётган бомбардимонлар оқибатида яна бир неча “Ҳизбуллоҳ” қўмондонлари ҳалок бўлди. Улар орасида “Насруллоҳнинг ўнг қўли” деб аталган “Радван” махсус бўлинмаси қўмондони Иброҳим Оқил, “Радван” ҳарбий операциялари куратори Аҳмад Маҳмуд Ваҳбий ва ракета бўлинмаси қўмондони Муҳаммад Али Исмоил бор. Шунингдек, Исроил ҳужуми оқибатида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Аббос Нилфорушон ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг яна бир аъзосини ўлдирди