07:59 / 30.09.2024
36

Эрон президенти: “Ҳизбуллоҳ” етакчисини ўлдириш буйруғи АҚШдан берилган

Эрон президенти: “Ҳизбуллоҳ” етакчисини ўлдириш буйруғи АҚШдан берилган
Фото: Reuters
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимида АҚШни айблади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Пезешкиён ўз баёнотида Насруллоҳни ёдга олиб, унинг Исроилга қарши курашини олқишлади. Унинг таъкидлашича, “сионист террор ҳужуми қаршилик оиласини ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ қилади.

"Халқаро ҳамжамият мазкур теракт Нью-Йоркдан буюртма қилинганини унутмайди ва сионистларнинг шериклари бўлган америкаликлар ўзларини оқлай олмайди", деди Пезешкиён давлат телевидениесида.

Эрон олий раҳнамоси муносабати

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг Байрутдаги штаб-квартирасига уюштирган зарбаларини қоралаб, уларни Исроилнинг “узоқни кўра олмайдиган ва аҳмоқона сиёсати”нинг яна бир намунаси деб атади.

Оятуллоҳнинг айтишича, Исроил Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га жиддий зарар етказиш учун “жуда заифдир”. Шунингдек, у Исроил “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўлими учун жазоланишига ишонч билдирди.

"Ливан гуноҳкор, ёвуз ниятли ва шарманда бўлган душманни тавба-тазарру қилишга мажбур қилади", дея унинг сўзларини келтирмоқда Tasnim агентлиги.

28 сентябрь куни Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг Байрутдаги штаб-квартирасига ҳаво ҳужуми уюштирди. Яҳудий давлати ҳужумда Насруллоҳ ҳалок бўлганини эълон қилди. Кейинроқ “Ҳизбуллоҳ” 30 йилдан ортиқ вақт давомида гуруҳга раҳбарлик қилган етакчининг вафот этганини тасдиқлади. “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўлими ҳақидаги хабарлар туфайли Али Хоманаий хавфсиз жойга кўчирилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти: “Ҳизбуллоҳ” етакчисини ўлдириш буйруғи АҚШдан берилган