09:31 / 30.09.2024
23

Украина Россиядаги ракета арсеналига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди

Украина Россиядаги ракета арсеналига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди
Фото: Украина Қуролли кучлари Бош штаби
Украина ҳарбийлари 29 сентябр, якшанбага ўтар кечаси Россия Федерациясининг Волгоград области Котлубан поселкасида Россия Қуролли кучларининг «ракета ва артиллерия қуролларини сақлаш ва модернизация қилиш арсенали» нишонга олинганини маълум қилди. «Омбор ҳудудида ракеталарнинг ёниши ва портлаши давом этмоқда», — дея хабар берди Украина Қуролли кучлари Бош штаби ўзининг Telegram-каналида.

Постда таъкидланишича, объект кучли радиоэлектрон кураш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қопламига эга бўлган, бироқ Украина Қуролли кучлари жанговар топшириқни муваффақиятли бажарган. Украинанинг "Цензор.НЕТ" нашри Украина разведкасидаги манбага таяниб, ушбу зарбани амалга ошириш учун Украинада ишлаб чиқарилган 120 та камикадзе-дронлардан фойдаланилганини ёзмоқда.

Операция Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ("ГУР") ва Украина Хавфсизлик хизмати ("СБУ") бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказилди, дея хабар беради Украина Бош штаби. Украина ҳарбийларига кўра, бир кун аввал омборга Эрон ракеталари бўлган поезд келган.

Сунъий йўлдош тасвирида арсеналнинг йўқ қилиниши кўрсатилмаган

Айрим ОАВ сунъий йўлдошдан олинган сўнгги суратларни таҳлил қилиб, Украина қуролли кучлари Котлубандаги ўқ-дорилар омборига зарба бера олмагани ҳақида хабар берди. 29 сентябрдаги суратда Украина дронларининг зарбасидан сўнг Бош ракета ва артиллерия бошқармаси арсенали яқинида ёнғин чиққани, бироқ ёнғин ўқ-дорилар омбори ҳудудига ўтмаганини кўриш мумкин, дея таъкидлайди нашрлар.

Котлубан раҳбари Игор Давиденко журналистларга ҳужум натижасида ёнғин бошланганини ва у ҳарбий қисм яқинидаги қуруқ ўтларга ўтганини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россиядаги ракета арсеналига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди
ePN