09:56 / 30.09.2024
20

Эронлик агент Исроилга Насруллоҳни йўқ қилишга ёрдам берган

Эронлик агент Исроилга Насруллоҳни йўқ қилишга ёрдам берган
Фото: EPA/EFE-MaxPPP/Wael Hamzeh
«Ҳизбуллоҳ» ҳаракати тузилмаларига кириб борган Эроннинг қўш агенти Исроил армиясига гуруҳ раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг қаерда эканлиги ҳақида маълумот берди, бу эса ЦАҲАЛга уни йўқ қилиш имконини яратди. Бу ҳақда 28 сентябр, шанба куни Франциянинг Le Parisien газетаси Ливан хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 27 сентябр куни Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган «Ҳизбуллоҳ» учувчисиз учоқлар бўлинмаси қўмондони Муҳаммад Ҳусайн Срурнинг дафн маросимида иштирок этган. Дафн маросими гуруҳнинг ерости қўмондонлик марказидан унча узоқ бўлмаган Ҳарет-Хрейк ҳудудида бўлиб ўтди. Айни вақтда бункерларни йўқ қиладиган бомбалар билан жиҳозланган Исроилнинг F-35 қирувчи самолётлари пистирмада туриб, нишоннинг «Ҳизбуллоҳ» қароргоҳига қайтишини кутишган.

Куннинг иккинчи ярмида эронлик агент исроилликларга Насруллоҳнинг яқин орада етиб бориши ҳақида хабар берди. У дафн маросимидан сўнг Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг нуфузли бўлинмаси - "Ал-Қудс" кучлари қўмондони ўринбосари, эронлик генерал-майор Аббос Нилфорушаннинг машинасида ўз қароргоҳига етиб келди. Гуруҳнинг фавқулодда йиғилишида Насруллоҳдан ташқари яна 12 нафар қўмондон иштирок этган.

Le Parisien нашри хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари портлаш буйруғини беришдан олдин ҳамма бир хонада йиғилишини кутган. Газета манбасига кўра, ЦАҲАЛ учувчилари «Ҳизбуллоҳ» қўмондонлик марказига ҳар бири икки тонна оғирликдаги олтита бомба ташлаган. Аввалроқ Исроилнинг Ynet портали гуруҳнинг қўмондонлик марказига ташланган бомбаларнинг умумий оғирлиги 80 тоннадан ошганини таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронлик агент Исроилга Насруллоҳни йўқ қилишга ёрдам берган
ePN