13:40 / 27.09.2016
11 766

Қозоғистонда даҳшатли қотиллик: мамлакат ИИВ вазири бу ҳақда ўз фикрларини билдирди

Қозоғистонда даҳшатли қотиллик: мамлакат ИИВ вазири бу ҳақда ўз фикрларини билдирди

Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов Олмаота вилоятида уч ака-уканинг ўлдирилиши тафсилотига ойдинлик киритди. Бу ҳақда "Казинформ" сайтига асосланиб "Кун" хабар бермоқда.

"Гап шундаки, жиноятчилар Жамбил туманидан бўлган. Улар чорва бозорига келишади ва толдиқўрғонлик савдогарларга чорваларини улгуржи сотишни таклиф этади. Жиноятчилар ёлғон йўли билан улар яшайдиган жойга йўл олишади ва ўша ерда уларни (ака-укалар) ўлдиришади.

Улар ўғирланган чорва моллари ва ўликларни машиналарига ортишганида у ботқоққа ботиб қолади.шунда жиноятчилар маҳаллий одамлардан ёрдам сўрашади", - деди Касимов Қозоғистон ҳукумати мажлисида.

Айни дамда жиноятчилар қўлга олинган, қотиллик қуроллари олиб қўйилган.

"Қўлга олинганлар жиноят жойини ва мурдалар кўмилган ерни кўрсатишга рози бўлишди. Бугун қурбонларни дафн этиш маросими бўлиб ўтади. 36 бош чорва қайтариб берилди", - деди Касимов.

Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев ИИВ раҳбарига шахсан ўзи ушбу қотилликни суриштиришга кўрсатма берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда даҳшатли қотиллик: мамлакат ИИВ вазири бу ҳақда ўз фикрларини билдирди