18:10 / 30.09.2024
10

“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Ливандаги операциясига тайёрлигини эълон қилди

“Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Ливандаги операциясига тайёрлигини эълон қилди
Фото: NEO
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати Исроилнинг Ливандаги қуруқликдаги операциясига тайёр. Бу ҳақда ҳаракат бош котиби ўринбосари Наим Қосим маълум қилди.

Аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Байрутнинг жанубий чеккасига берган ҳаво ҳужуми натижасида ҳаракат бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг ҳалок бўлганини тасдиқлаган эди.

"Агар Исроил қуруқликда операция ўтказишга қарор қилса, қаршилик кучлари мазкур босқинга тайёр бўлади. Биз тайёрландик ва Худонинг ёрдами билан исроиллик душман ўз мақсадларига эриша олмаслигига ҳамда бу жангда ғалаба қозонишимизга ишончимиз комил", дейди Қосим.

Қосим, ҳаракат Ғазо секторини қўллаб-қувватлашда давом этишини қўшимча қилган.

“Ҳизбуллоҳ” Ғазо ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш, Ливан ва унинг халқини ҳимоя қилиш ҳамда қотилликларга жавобан Исроил душмани билан тўқнаш келишни давом эттиради, дея қўшимча қилган у.

23 сентябрь куни Исроил армияси бош штаби Ливанда “Шимол ўқлари” номли операция бошлаган эди. Ўтган ҳафтадан бери Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг турли ҳудудларида Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати нишонларига катта зарбалар бериб келмоқда. Шунингдек, Байрутга бир нечта нишонга олинган ҳаво ҳужумлари қайд этилган, натижада “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондонлари ҳамда ҳаракат бош котиби Ҳасан Насруллоҳ йўқ қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Ливандаги операциясига тайёрлигини эълон қилди
ePN