Фото: РИА Новости
2025 йил 5 мартдан бошлаб Россия Ички ишлар вазирлиги Россияда бўлиш учун қонуний асослар тугатилган назорат остидаги шахслар - чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат реестрини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳукумат қарори лойиҳасига таяниб, ТАСС хабар берди.
Ҳужжатдан келиб чиққан ҳолда, исталган шахс сўровига биноан реестрда чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги ёки йўқлигини текшириши мумкин. Шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, жинси, паспорт серияси ва рақами яширилади.
Чет эл фуқароси тўғрисидаги маълумотлар назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган ёки бундай маълумотлар ундан чиқариб ташланган пайтдан эътиборан 24 соатдан кечиктирмай, ИИВ веб-сайтидаги маълумотлар базаси автоматик тарзда янгиланади.
8 август куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлган ёки қонунни бузган хорижликлар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни чиқариб юбориш учун миграция режимини жорий қилувчи қонунни имзолади. Улар учун муайян ҳуқуқ ва эркинликлар чекланган, миграция соҳасида давлат назорати чоралари қўлланилади.
Қонун шунингдек, Россияда визасиз вақтинча бўлиш муддатини йил давомида 90 кунгача қисқартиради. Илгари визасиз режимда келган хорижликлар ҳар 180 кунлик муддат ичида мамлакатда жами 90 кун қолиши мумкин эди.
Назорат қилинадиган шахслар Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларини ўз манзили ва Россиядан ўз вақтида мустақил равишда чиқиб кетишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келгани тўғрисида хабардор қилиши шарт. Агар назорат остидаги шахс ўз мажбуриятини бир неча бор бажармаган бўлса, уни махсус муассасага жойлаштириш ва чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Шунингдек, назорат остидаги шахсларга нисбатан бир қатор чеклов чоралари – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олишни тақиқлаш қўлланилади. Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи чекланади, банк ҳисоб рақамини очиш ва бир қатор банк операцияларини амалга ошириш рад этилади. Бундай шахсларга никоҳни расмийлаштириш тақиқланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди