Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Исроилнинг Ливанда “Ҳизбуллоҳ”га қарши қуруқликдаги ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватламаслигини айтди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар олдидаги чиқиши чоғида маълум қилди.
“Мен Исроилнинг режаларидан сиз ўйлагандан кўра кўпроқ хабардорман ва улар ҳарбий амалиётларни тўхтатса яхши бўларди. Бизга ҳозир ўт очишни тўхтатиш керак”, деди у.
Аввалроқ The Washington Post нашри Исроил Қўшма Штатларни Ливанда қуруқликдаги операция ўтказишни режалаштираётгани юзасидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эди.
Исроил 23 сентябрь куни Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” тузилмаларига қарши “Шимол ўқлари” ҳарбий операциясини бошлаган бўлиб, унда ҳаракатнинг ҳарбий нишонларига оммавий ҳужумлар уюштирмоқда.
“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ 28 сентябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Байрутдаги ерости қароргоҳига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлди. Яҳудий армияси у билан бирга 20 нафар қўмондон ҳам қурбон бўлганини маълум қилди.
Бундан ташқари, Исроил ҳужуми оқибатида ҲАМАС ҳаракатининг Ливандаги раҳбари Фатҳ Шариф Абу ал-Амин ҳам ҳалок бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»