Фото: kremlin.ru
Россия президенти Владимир Путин РФ Хавфсизлик кенгаши аъзолари сонини 35 кишига етказди. Тегишли фармон 30 сентябр, душанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашри сайтида эълон қилинди. Хавфсизлик кенгашининг янги аъзолари бош вазирнинг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва Путиннинг собиқ қўриқчиси, энди эса унинг ёрдамчиси ва Россия Федерацияси Давлат кенгаши котиби Алексей Дюмин бўлди.
Бундан ташқари, Хавфсизлик кенгаши таркибига президентнинг Махсус дастурлари бош бошқармаси бошлиғи Александр Линец, шунингдек, Федерал тиббий-биология агентлиги раҳбари, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова кирди. Шу билан бирга, сентябр ойида Федерация кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган «Ягона Россия» партияси бош котиби вазифасини бажарувчи Владимир Якушев Хавфсизлик кенгаши таркибидан чиқарилди.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг раиси — Владимир Путин, унинг ўринбосари — Дмитрий Медведев. Органнинг вазифаларига миллий хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш киради. Кенгашнинг доимий аъзолари орасида асосий ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият раҳбарлари бор. 2024 йилнинг май ойидан бери Хавфсизлик кенгаши котиби - Россиянинг собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу. Ундан аввалги котиб Николай Патрушев Путиннинг ёрдамчиси лавозимига тайинланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди