Фото: Telegram
Исроил мудофаа армияси 30 сентябрь куни тунда Ливан билан чегарада қуруқликдаги операция бошланганини маълум қилди.
Яҳудий армияси баёнотига кўра, Ливан жанубидаги чегара зонасидаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг объектларига қаратилган “чекланган операция” бошланган.
"Бир неча соат олдин Исроил мудофаа армияси аниқ разведка маълумотлари асосида Ливаннинг жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” объектлари ва инфратузилмасига қарши чекланган, маҳаллийлаштирилган ва мақсадли қуруқликдан рейдларини бошлади. Ушбу нишонлар чегара яқинидаги қишлоқларда жойлашган ва Исроил шимолидаги Исроил жамоаларига бевосита таҳдид солади", дейилади баёнотда.
Ҳарбийлар Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ва артиллерия ушбу ҳудуддаги ҳарбий нишонларга аниқ зарбалар бериб, қуруқликдаги қўшинларни қўллаб-қувватлаётганини билдирди.
Axios портали Исроил расмийларига таяниб маълум қилишича, ҳукумат йиғилишида маъқулланган Ливан билан чегарадаги операция ҳам вақт, ҳам кўлам жиҳатидан чекланган бўлади. Уларнинг сўзларига кўра, у Ливаннинг жанубий ҳудудларини босиб олишга қаратилган эмас.
Бундан ташқари Исроил Сайда шаҳридаги фаластинлик қочқинлар лагерига ҳам зарба бергани, камида 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”