18:50 / 01.10.2024
25

Алишер Усмонов Германиянинг ARD телеканалига қарши судда ғалаба қозонди

Алишер Усмонов Германиянинг ARD телеканалига қарши судда ғалаба қозонди
Фото: “РБК”
Гамбург суди Германиянинг ARD телеканали томонидан Алишер Усмонов ҳақида тарқатилган хабарни ҳақиқатдан йироқ деб топди. ARD телеканали Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) судьяларига пора бериш тизимини яратганликда айблаганди.

Суд ARD телеканали томонидан эълон қилинган маълумотни ишончсиз деб топди ва бу маълумотни “шубҳага асосланган номақбул хабар” сифатида тарқатишни тақиқлади. Суд тақиқи бузилган тақдирда, қоидабузар ҳар бир эпизод учун 250 минг еврогача жарима ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинади”, дейилади хабарда.

Алишер Усмонов матбуот хизмати таъкидлаганидек, 2022—2024 йилларда Европанинг бир қатор ОАВ, биринчи навбатда, Германия матбуоти бизнесменга нисбатан ўз айбларини исботлай олмаганликларини тан олишган ва уларнинг ноқонуний тарқатилишини тўхтатиш бўйича ёзма мажбуриятларни имзолаган. Айни пайтда Усмонов фойдасига 30 га яқин шундай баёнотлар янграган. Суд жараёнлари натижасида тадбиркорнинг адвокатлари Европа оммавий ахборот воситалари томонидан ёлғон маълумотлар тарқатилишига қарши кўплаб кўрсатмаларга эга бўлишди.

Энг муҳимларидан бири 2024 йил январида Американинг Forbes журнали томонидан Усмоновга нисбатан қилинган баёнотларни тақиқлаш тўғрисидаги суд қарори бўлди. Аввалроқ Алишер Усмонов Австриянинг Kurier газетасига қарши судда ҳам ғалаба қозонганди”, дея таъкидлади матбуот хизмати.

Судга мурожаат қилиш сабаби 2024 йил август ойида Германиянинг ARD миллий канали томонидан эфирга узатилган Париждаги Олимпия ўйинларидаги қиличбозлик ҳақидаги иккита мақола ва видеорепортаж бўлди. Уларда журналист Ханс-Йоахим Сеппелт Европа Иттифоқи санкциялари туфайли 2022 йил бошида FIE президенти лавозимидан ўз ихтиёри билан кетган Алишер Усмоновни ушбу спорт турида “ҳакамларга пора бериш” тизимини яратишда айблаган. ARD телеканалининг айбловлари FIE раҳбарияти томонидан расман рад этилди.

Матбуот хизматининг тушунтиришича, Германиянинг Sport1.de интернет нашри ва ARD’нинг нотўғри баёнотларини қайта нашр этган Австриянинг Krone.at газетаси Усмоновнинг адвокатлари талабига биноан ўз материалларини тузатган. Бироқ ARD телеканали ноаниқ маълумотни ихтиёрий равишда тузатишдан бош тортди.

Шубҳали гувоҳлар томонидан тарқатилган ғийбат, уйдирма, тахмин ва миш-мишлардан бошқа ҳеч қандай далил йўқ. Ҳақиқат, инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва ишончли маълумотни тарқатиш Германия журналистик этикаси кодексининг асосидир. Мазкур кодекс давлат телерадиокомпанияси томонидан қўпол равишда бузилган”, деди судда Усмоновнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Йоахим Штайнхофел.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов Германиянинг ARD телеканалига қарши судда ғалаба қозонди