21:25 / 01.10.2024
15

Оқ уй вакили: “Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланмоқда”

Оқ уй вакили: “Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланмоқда”
Фото: AP
Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга, АҚШ эса Исроилга ҳужумни қайтаришда ёрдам беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмурияти вакили шахсини ошкор этмаслик шарти билан матбуотгa маълум қилди.

Оқ уй матбуот котибининг баёноти бир нечта агентликлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилди.

АҚШ Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида маълумотга эга. Биз Исроилни ушбу ҳужумдан ҳимоя қилиш учун мудофаа тайёргарликларини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Эроннинг Исроилга тўғридан-тўғри қуролли ҳужуми Эрон учун оғир оқибатларга олиб келади”, дея расмийнинг сўзларидан иқтибос келтирди Американинг CBS телеканали.

Кўплаб халқаро кузатувчилар таъкидлаганидек, Теҳрон шу пайтгача минтақадаги асосий иттифоқчиларидан бири – Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига Исроил томонидан берилган зарбаларга ва гуруҳнинг барча юқори мартабали вакилларининг йўқ қилинишига ноодатий вазминлик билан жавоб қайтарган.

30 сентябрь душанба куни, бир неча кун давомида “Ҳизбуллоҳ” нишонларига ракета ва бомба ҳужумлари уюштирганидан сўнг, Исроил армияси Ливан жанубида қуруқликдаги операцияни бошлади.

Ушбу нишонлар чегара яқинидаги қишлоқларда жойлашган ва Исроил шимолидаги жамоаларга бевосита таҳдид солаётганди”, дейилади Исроил армияси баёнотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй вакили: “Эрон яқин орада Исроилга баллистик ракеталар билан ҳужум қилишга тайёрланмоқда”
ePN