Фото: Reuters
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Эроннинг ракета зарбаси ниҳоясига етганини маълум қилиб, аҳолини бошпаналардан чиқишига рухсат берди.
«Вазиятни баҳолагандан сўнг, энди мамлакатнинг барча ҳудудларида қўриқланадиган бошпаналарни тарк этишга рухсат берилди. Биз жамоатчиликдан Фронт орти қўмондонлигининг кўрсатмаларига амал қилишни давом эттиришни сўраймиз», дейилади хабарда.
1 октябр куни кечқурун Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Исроил томон ракеталарни учириб, буни ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ» етакчиларининг ўлимига жавобан қасос деб атади.
Jerusalem Post хабарига кўра, Эрон 500 га яқин ракетани учирган ва бу Исроилга энг кенг кўламли зарба бўлган.
Ракеталар учирилгач Исроил, Иордания ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудини зудлик билан ёпди.
Қайд қилинишича, Исроилнинг маркази ва жанубида бир нечта ракета ердаги объектларга қулаган, етказилган зарар баҳоланмоқда. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
«Биз кўплаб ракеталарни уриб туширдик. Аммо марказда ва жанубда баъзи объектларга зарба берилди», деди ЦАҲАЛ вакили Даниэл Ҳагари.
ЦАҲАЛ бу зарбалар Эрон учун оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди