Фото: Reuters
Жанубий Корея мамлакат Қуролли Кучлари кунини нишонлаш вақтида КХДРнинг ер ости бункерларини ҳам ишғол этишга қодир энг кучли баллистик ракеталарини намойиш этди, деб хабар беради Associated Press.
Қайд этилишича, Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл агар КХДР ядровий қуролдан фойдаланишга уринса, Жанубий Корея—АҚШ альянсининг кескин жавобига дуч келиши ва «ушбу кун Шимолий Корея режими учун охиргиси бўлишидан» огоҳлантирди.
Маросимда Жанубий Корея ҳарбийлари 340 га яқин ҳарбий техника ва қуролланиш тизимларини намойиш этган. Улар орасида 8 тоннали жанговар каллакни ташиб, ер қаърига кириб боришга ва КХДРнинг ер ости бункерларини яксон қилишга қодир Hyunmoo-5 баллистик ракетаси ҳам бор.
Нашрнинг эслатишича, сўнгги вақтларда Шимолий Кореянинг бомба дастури бўйича хавотирлар мамлакатдаги ядровий қурол учун мўлжалланган уранни бойитиш махфий объекти суратлари эълон қилинганидан кейин кучайган.
Жанубий кореялик амалдорларнинг фикрича, КХДР АҚШдаги президентлик сайловлари арафаси синовлар ўтказиб, вазиятни янада кескинлаштиришга уринади. Экспертларнинг айтишича, Шимолий Корея афтидан, ядровий қурол-яроғни кенгайтириш мамлакатга АҚШ томонидан кўпроқ ёнбосишларга сабаб бўлади, деб ўйлайди.
Аввалроқ Жанубий Корея КХДР ядроий жанговар каллакларни ишлаб чиқаришга етарли плутоний ва уранга эканини маълум қилганди. Шу билан бирга, мамлакат разведкасининг таъкидлашича, Шимолий Корея еттинчи ядровий синовини 5 ноябрда — АҚШдаги президентлик сайловларидан кейин ўтказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди