10:33 / 02.10.2024
49

Ирландиялик бола бир дақиқада 28 та фокус кўрсатиб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Ирландиялик бола бир дақиқада 28 та фокус кўрсатиб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Фото: guinnessworldrecords.com
Ирландиялик 15 ёшли Киллиан О’Коннор бир дақиқада кўрсатган фокуслари сони бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бола 16 ёшгача бўлган тоифадаги рекордчига айланди. Бу ҳақда Гиннес рекордлар китоби расмий веб-сайтида хабар берилди. Сайтда Киллианни “ҳақиқий Гарри Поттер” деб таърифлашган.

Киллиан етти ёшида амакиси унга трюклардан бирини кўрсатганидан кейин фокусларга қизиқа бошлаган. Аммо бола 2017 йилда “Британия истеъдодларни қидирмоқда” кўрсатувида YouTube юлдузи Исси Симпсонни кўрганида бу санъатга бўлган муҳаббати каррасига ошган. Ўшанда иштирокчи иккинчи ўринни эгаллаганди.

Ўша пайтда Исси бор-йўғи саккиз ёшда эди, худди мен каби”, — деб эслайди Киллиан.

2023 йилда унинг ўзи ҳам истеъдодлар шоусида иштирок этиб, финалда учинчи ўринни эгаллади.

Аввалроқ болага аутизм ташхиси қўйилганди. Киллиан фокусларга қизиқиши ва севимли машғулотидаги муваффақияти туфайли ўзига ишончини оширди ва жамиятга қўшилиш кўникмасини ривожлантирди.

Фокус менга одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиш имкониятини берди. Бундан ташқари, қизиқишларимиз ўхшаш бўлган дўстлар орттириб, ғаройиб жойларга саёҳат қилдим”, — дейди рекордчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ирландиялик бола бир дақиқада 28 та фокус кўрсатиб Гиннеснинг рекордлар китобига кирди