12:50 / 02.10.2024
130

Эрон президенти Исроилга қилинган ҳужумга изоҳ берди

Эрон президенти Исроилга қилинган ҳужумга изоҳ берди
Фото: Reuters
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Теҳрон уруш қидирмаётганини, балки ҳар қандай таҳдидга қатъий қаршилик кўрсатаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Пезешкиён Эрон Исроилнинг ҳаракатларига қонуний ҳуқуқлар асосида жавоб берганини таъкидлаган.

Исроилнинг қонунбузарликларига қонунга мувофиқ ва Эрон ҳамда минтақа тинчлиги ва хавфсизлиги учун қатъий жавоб берилди. Бу қадамлар Эрон манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун қилинган. Нетаньяху билиши керак-ки, Эрон уруш қидирмаяпти, балки ҳар қандай таҳдидга қатъий қаршилик кўрсатмоқда, бу бизнинг кучимизнинг бир қисмидир”, деб ёзди Эрон етакчиси Х саҳифасида.
Пезешкиён, шунингдек, Исроилни Эрон билан зиддиятга бормасликка чақирган.

1 октябрь куни Исроил армияси Эрон мамлакат томон ракета учиргани ҳақида хабар берган эди. ОАВ хабарларига кўра, Эрон томонидан жами 500 га яқин ракеталар учирилган.

Ракеталарнинг бир қисми “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизимидан ўтиб ерга тушган. Вайронагарчиликлар кўлами ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Исроил аҳолисига зудлик билан бошпаналарга жойлашиш буюрилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти Исроилга қилинган ҳужумга изоҳ берди