Фото: Reuters
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху вазирлар маҳкамаси йиғилишида Эроннинг ракета ҳужумига изоҳ берди. У Исроил ҳудудига берилган зарбаларни “катта хато” деб атади ва Теҳрон ўз ҳаракатлари учун товон тўлашини айтди.
“Бугун тунда Эрон яна юзлаб ракеталар билан Исроилга ҳужум қилди. Бу ҳужум муваффақиятсиз якунланди. Исроил ҳаво мудофааси сабабли бунинг олди олинди. Эрон бугун катта хатога йўл қўйди ва бунинг учун жавоб беради”, деди Нетаньяху.
Унинг таъкидлашича, Эрон томони Исроилнинг “ўзини ҳимоя қилиш ва душманлардан ўч олиш қатъиятини тушунмайди”.
Бенямин Нетаньяху Исроил ягона қоидага амал қилишини қўшимча қилган: “Ким бизга ҳужум қилса, биз ҳам унга ҳужум қиламиз”.
Бош вазир, шунингдек, Исроил армиясига мамлакат хавфсизлигини таъминлагани учун, шунингдек, Эрон ракеталарини уриб туширишда ёрдам бергани учун АҚШга миннатдорчилик билдирган.
Бир кун аввал Эрондан Исроилга юзлаб ракеталар учирилган эди. Исроил армиясига кўра, ракеталарнинг аксарияти уриб туширилган, бироқ бир қисми очиқ ҳудудларга қулаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди