Фото: Yonhap
Сеул марказий округи прокуратураси текширувдан сўнг Жанубий Корея президентининг рафиқаси Ким Кон Хига нисбатан коррупция бўйича қўйилган айбловни бекор қилди.
Айбловлар Ким Кон Хи турли совғалар, жумладан, 2,2 минг долларлик Dior сумкаси олгани билан боғлиқ жанжалдан кейин илгари сурилганди, деб ёзади Тhе Коrеа Тimes.
Жанжал ўтган йил охирида бошланган. Ўшанда асли кореялик бўлган АҚШда яшовчи руҳоний Чой Чже президентнинг рафиқасини ҳалоллигини синаб кўриш учун унга Dior сумкасини совға сифатида олиб келгани ҳақидаги видео интернетда кенг тарқалди.
Руҳоний сумкани сотиб олиш ва уни совға сифатида тақдим этиш жараёнини видеога олди. Видеода Корея президенти рафиқаси бундай қиммат нарсаларни беришнинг ҳожати йўқлигини айтади, лекин барибир сумкани олади.
Видео президент Юн Сок Ёль обрўсига катта зарба берди, унинг норозилик рейтинги 58 фоиздан 63 фоизга кўтарилди. Натижада апрель ойида унинг “Халқ кучи” партияси парламент сайловларида мағлуб бўлди.
Сеул марказий округи прокуратураси 10 ойлик терговдан сўнг айбловларни олиб ташлашга қарор қилди. Прокуратуранинг баён қилишича, руҳонийдан қимматбаҳо сумка ва бошқа совғаларни олиш Ким хонимнинг расмий вазифаларига алоқадор эмас. Шу билан бирга, у мазкур совғалар учун руҳонийга манфаат келтирувчи ҳеч қандай қарорларга қўл урмаган.
Тергов аниқлаганидек, сумкадан ҳеч қандай тарзда фойдаланилмаган. Прокуратуранинг таъкидлашича, порахўрликка қарши қонунда давлат амалдорларининг турмуш ўртоқларини жазолашни назарда тутувчи бандлар мавжуд эмас.
Айни пайтда Ким Кон Хи бошқа терговга ҳам жалб қилинганини қайд этиш зарур. Жумладан, у акциялар нархини манипуляция қилишда иштирок этиш ва апрель ойидаги сайловларга номзод кўрсатиш жараёнига аралашувда гумонланмоқда. Тергов ишлари прокуратура ва коррупцияга қарши кураш комиссияси томонидан олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди